Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Шимолий Корея билан навбатдаги саммитга ҳозирлик кўрмоқда

АҚШ Шимолий Корея билан навбатдаги саммитга ҳозирлик кўрмоқда

Фото:«The Weekly Standard»

АҚШ Доналд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги навбатдаги саммитга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар вице-президенти Майк Пенс Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти давлатлари саммитида маълум қилган.

«Айни вақтда АҚШ президент Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги янги саммит юзасидан режалар тузмоқда» дея Пенснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА «Новости».

У шунингдек, барча халқлар бирлашиб, Корея яримороли ядросизлангунга қадар ҳаракат қилмоғи лозимлигини таъкидлаган.

Яқинда Шимолий Корея телевидениеси «ўта замонавий» қуролнинг муваффақятли синови ҳақида хабар қилганди. Мазкур синовга КимЧен Ин ҳам ташриф буюрган. АҚШ томони эса мазкур синовларга қарамасдан Шимолий Корея ўз ваъдаларида тура олишига ишонишини маълум қилган.

12 июндаги Сингапур тарихий саммитида Шимолий Корея ва АҚШ томони ядро ва ракета дастурларини тўхтатиш ҳақида келишиб олишгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг