АҚШда коронавирусни даволашда 72 хил усул синаб кўриляпти

АҚШда коронавирусни даволашда 70 хилдан ортиқ усул синаб кўриляпти, деди президент Дональд Трамп.
«Ҳозир АҚШда 72 хил фаол синовлар ўтказилмоқда, ўнлаб терапевтик метод ва даволаш усуллари устида тадқиқотлар олиб борилмоқда, яна 211 таси режалаштириш босқичида турибди. Гап даволаш ва вакциналар ҳақида боряпти», — деди Трамп.
«Шахсан мен даволаш усулини афзал кўраман, чунки улар одамларга дарров ёрдам беради», — деб қўшиб қўйган президент.
Тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши вакцина яратиш учун пандемия бошлангандан сўнг камида 12-18 ой вақт керак бўлишидан огоҳлантиришганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter