АҚШлик олимлар дунёдаги энг совуқ жойни аниқлашди
![АҚШлик олимлар дунёдаги энг совуқ жойни аниқлашди](https://xabar.uz/static/crop/3/5/920__95_352933160.jpeg)
АҚШлик олимлар дунёдаги энг совуқ ҳудуд бўлган Антарктика биз билгандан ҳам совуқроқ эканини аниқлашди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Мутахассислар Антарктикадаги иссиқ об-ҳаво оқимини кузатишди. Қиш фаслида Антарктиканинг ғарбидаги муз қатламларининг уст қисмида ҳаво ҳарорати -98 даражага тушиб кетар экан.
Бу ерда ҳаво Сибир ва Аляскадан анча совуқ. Нафас олиб-чиқаришда эҳтиёт бўлинмаса, ўпка музлаб қолиши ҳеч гап эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter