Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг савдо урушига Хитой пандалар билан жавоб қайтарди

АҚШнинг савдо урушига Хитой пандалар билан жавоб қайтарди

Фото: Smithsonian’s National Zoo

АҚШнинг савдо урушининг янги босқичини бошлаш қарорига Хитой ғайриодатий жавоб қайтарди, деб ёзмоқда BBC. Жавоб чекловлари ва божларини қўллаш ўрнига, хитойликлар Американинг қоқ юраги — Вашингтондаги ҳайвонот боғига яхши ният элчилари сифатида гигант пандалар: Бао Ли ва Цин Баони жўнатишади.

Ўтган йили Хитой АҚШдан энг сўнгги пандаларни қайтариб олганидан сўнг, америкаликлар Хитой монопол ҳуқуққа эга бамбук айиқларини томоша қилиш имконидан мусово бўлишганди.

Айтиш керакки, воқеа Америкада катта қувонч билан кутиб олинди — Оқ уйда биринчи хоним Жилл Байден иштирокида пандалар қайтаётгани расман эълон қилинди. Айтилишича, 2024 йил охирига қадар пандалар Америкага етиб келади.

«Сабрсизлик билан кутилган тарихий лаҳзаларни мамлакатимиз пойтахтида байрам қиламиз», — деди қувонч билан Америка президентининг рафиқаси.

Маълумот учун: Хитой одатда ўзига дўст санаган мамлакатларга миннатдорлик сифатида пандаларни жўнатади. Масалан, собиқ Иттифоқ 1957 йилда коммунистик Хитойни биринчи бўлиб тан олгани учун Пин-Пин лақабли панда билан сийланган.

1972 йилда Ричард Никсоннинг Хитойга тарихий ташрифидан сўнг муносабатлар илиқлашиб, АҚШга гигант пандалар юборилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг