Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асакада тўққиз яшар қиз ўлдириб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Асакада тўққиз яшар қиз ўлдириб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида тўққиз яшар қизалоқ ўлдириб кетилганига оид хабар тарқалди.

«Xabar.uz» сўровига биноан Бош прокуратура матбуот хизмати фожиа юз берганини тасдиқлади. Унга кўра, шу йилнинг 21 июнь куни соат 18:00 атрофида тумандаги маҳаллаларнинг бирида вояга етмаган Қ.И.нинг (2011 йилда туғилган, қиз бола, мактаб ўқувчиси) жасади яшаш хонадонида топилган. Марҳуманинг кўкрак-қорин соҳасида кесувчи-санчувчи жисмлар орқали 16 та тан жароҳати етказилгани айтилади.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида мурда ётган хонада буюмларнинг жойлашиш тартиби бузилганлиги, кийиниш столи (трюмо) тортмасида бўлган 1,5 млн. сўм пул йўқолганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу кунёқ ЖКнинг (Жиноят кодекси) 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор гуруҳи ташкил этилган. Жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг