«Авто 60 ой»дан жабр кўрганлар диққатига!
«Авто 60 ой» МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баҳодиров ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳларга 2.144 нафар фуқаро мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишган.
Шунингдек, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз.
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ЖИБ Чилонзор туман судининг 29.03.2021 йилдаги ҳукми билан судланган «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдор шахсларига доир ижро иши доирасида тергов органлари томонидан хатланган 28,6 млрд сўм маблағларни 15.761 нафар ундирувчиларнинг тегишли банк карта ҳисоб рақамига ўтказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу сабабли, «Авто 60 ой» МЧЖдан жабр кўрган Қашқадарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган 1.204 нафар фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, ундирувчилардан, банк ҳисоб рақами ва реквизитлари ҳамда паспорт нусхаси билан яшаш жойлардаги Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига мурожааат қилишлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter