Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёл судьялар сони икки нафарга кўпайди

Аёл судьялар сони икки нафарга кўпайди

Фото: Судьялар олий кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, мазкур тайинловлар ортидан аёл судьялар сони икки нафарга кўпайди.

Кенгаш қарори билан:

Мавлюда Назимовна Умарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Назокат Тилововна Байзақовасудьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Ҳар икки мутахассис судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатида бўлиш тажрибага эга бўлиб, тайинловга қадар М.Умарова Фарғона вилоятидаги адвокатлик бюроси адвокати, Н. Байзақова эса Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бош мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Шу тариқа тизимдаги аёл судьялар сони 160 нафарга етди. Уларнинг 44 фоизини биринчи марта судьялик лавозимига тайинланган хотин-қизлар ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг