Бағдод шарқидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди

«6 июнь тунида Бағдод шарқида юз берган портлаш натижасида 10 киши вафот этди, 90 дан ортиқ киши яраланди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мадинат ас-Садр туманида юз брган портлашда жароҳатланганлар сони 93 нафарга етди, 70 нафари шифохонадан чиқди. 10 киши вафот этди», — деган Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими Сайф Бадр.
«Ал-Арабия» телеканалининг Ироқ ички ишлар вазирлигидаги манбасининг хабар беришича, портлаш Бағдод шарқида жойлашган қурол-яроғ омборида содир бўлган. Қуроллар масжидда сақланаётган бўлган ва уларни машинага ортишаётганда портлаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter