Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бағдоднинг бир нечта ҳудудида портлаш содир бўлди

Бағдоднинг бир нечта ҳудудида портлаш содир бўлди

Фото: «sabah.com»

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг турли мавзеларида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди, дея хабар беради «Sabah.com» нашри.

Бағдод хавфсизлик ташкилоти масъул ходими, капитан Ҳотим ал-Жабирийнинг айтишича, пойтахтнинг 25 километр ғарбидаги Абу Ғариб қасабасида бомба портлаши оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлган, икки нафари яраланган.

Бағдод жанубидаги Абу Дишайр мавзесида содир бўлган портлаш туфайли икки фуқаро ҳалок бўлган, икки киши яраланган.

Худди шундай пойтахт шимолидаги Жукук мавзесидаги портлашда 1 киши ҳалок бўлган, 1 киши яраланган.

Бағдод шимолидаги жамоат транспортига ўрнатилган бомбанинг портлаши сабабли икки фуқаро яраланган.

Ал-Жабирий портлашларни ИШИД уюштирганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг