Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Балиқчилик тармоғида ягона давлат бошқаруви тизими жорий этилади

Балиқчилик тармоғида ягона давлат бошқаруви тизими жорий этилади

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Балиқчиликни ривожлантириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Бу борада Президентнинг ПФ–122-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари қуйидаги тартибда кафолатланган сув билан таъминлаб борилади:

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар йили 15 январга қадар сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотларни Марказга киритиб боради;

Марказ ҳар йили 30 январга қадар балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган буюртманомалари асосида йил давомидаги сувга бўлган эҳтиёжи бўйича маълумотларни ойлар ва субъектлар кесимида шакллантирган ҳолда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар шакллантирилган рўйхатга асосан сув манбаларини кўрсатган ҳолда сув олиш лимитларининг ойма-ой графигини тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг