Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баркамол ёшлар – эртамиз эгалари

Баркамол ёшлар – эртамиз эгалари

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 26-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида «Маънавий баркамол ёшлар келажагимиз пойдевори, эртанги кунимиз эгалари» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли ижодкорлар, олимлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Сўз олганлар ўғил-қизларимизни ҳар томонлама баркамол, комил инсонлар бўлиб улғайишларида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борлаётганлиги таъкидланди. Бундан руҳланган ёшлар турли фан ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб юқори натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Мазкур мактабда ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтларни мазмунли ташкил этиш мақсадида «Китобхонлик», «Ўймакорлик», «Бичиш-тикиш», «Тўқишни ўрганамиз», «Ёш ихтирочилар», «Чет тилини ўрганамиз», «Рақс ва созандалик» ҳамда турли фан ва спорт йўналишлари бўйича тўгараклар йўлга қўйилган.

Ушбу тадбирда ўқувчилар 5 та муҳим ташаббус доирасида қўшиқ, мусиқа ва рақслари, спорт чиқишлари, рассомчилик ва ҳунармандчилик тўгараги иштирокчилари ўзлари ясаган буюмлар кўргазмаси билан фаол иштирок этишди.

– 2020-2021 ўқув йили мобайнида таълим муассасамизда 757 ўқувчи таҳсил олди, – дейди мактаб директори Дона Сайдазимова. – Уларнинг 640 нафари фан, 282 нафари эса спорт тўгаракларига жалб қилинган бўлиб, мунтазам ўқув ва спорт машғулотлари олиб борилмоқда. Мазкур фан ва спорт тўгараклари иштирокчилари кўплаб фахрли ютуқларни қўлга кириб келаётганлиги бизларни янада фаол ишлашга ундайди. Педогогик жамоамиз билан кўплаб иқтидор эгаларига таълим тарбия бериб келмоқдамиз. 

Тадбир доирасида туман ҳокимлиги томонидан мактабга бир неча турдаги спорт анжомлари совға қилинди.

Хайрулла Холтўраев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг