Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» янги эмблемасини тақдим этди (фото)

«Барселона» янги эмблемасини тақдим этди (фото)

Фото: fcbarcelona.cat

Каталон жамоаси матбуот хизмати янги эмблемани «Барселона»нинг расмий сайти ва «Twitter»га жойлаштирди.

Олдингисидан фарқи, янги эмблемада клубнинг номини англатувчи F.C.B. қисқартмалари бўлмайди, кўк-анорранг чизиқлар кенгайтирилган.

«Барселона» эмблемаси охирги марта 2002 йилда янгиланганди.

Янги дизайн «Барселона» директорлар кенгаши томонидан тасдиқланди. Агарда 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган жамоа аъзолари ассамблеясида ҳам шу фикрга келишса, эмблема кучга киради.

«Барселона»нинг турли йиллардаги эмблемалари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг