Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байрам арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Байрам арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 4-8 март кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ўзгидромет хабарига кўра, март ойининг биринчи кунларида қиш яна бир бор совуқ об-ҳаво ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар билан ўзини эслатди. Бугун тонгда ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуққача, шимолда 7-12 даража совуққача пасайди.

Аммо кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади.

4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳафта охиригача ҳарорат аста-секин 13-18 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража совуқдан 2-5 даражаилиққача кўтарилади.

Шамол асосан шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда 4-7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 5-7 даража илиқдан 15-17 даража илиққача кўтарилади.

6-7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг