Байрам куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг хабар беришича, эртага, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 5-7, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter