Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беҳзод Мусаевнинг биринчи буйруғи кўпчилик учун кутилмаган бўлди

Беҳзод Мусаевнинг биринчи буйруғи кўпчилик учун кутилмаган бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган Беҳзод Мусаевнинг биринчи буйруғи аввалги вазир қўллаган интизомий жазо чораларини олиб ташлаш ҳақида бўлди.

Мусаев имзолаган буйруқда «шу кунгача Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чоралари муддатидан илгари олиб ташлансин» дейилади.

Caption

Эслатиб ўтамиз, Б.Мусаев тайинловга қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ундан аввал эса ДСҚ раиси бўлган.

Беҳзод Мусаев мутахассислиги бўйича иқтисодчи бўлса-да, аввал ҳам бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб кўрганди.

Унга қадар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган Ҳожибоев Абдуҳаким Мўминович эса Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилаётгани айтилганди. Аммо тайинлов расман тасдиқлангани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг