Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада 900 украиналик қизамиққа чалинди

Бир ҳафтада 900 украиналик қизамиққа чалинди

Фото: «РИА Новости»

Украинада сўнгги бир ҳафта давомида 900 киши қизамиққа чалинган. 2018 йил бошидан бери эса бу хасталикка мубтало бўлганлар сони 26 минг кишига етган, дея хабар беради «РИА Новости» Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб.

Аввалроқ «Роспотребнадзор» (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федераль хизмати) Украинага бормоқчи бўлган россияликларни қизамиққа қарши эмланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

«Шу йилнинг 29-ҳафтасида 882 киши, шу жумладан, 413 бола қизамиққа чалинган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 3,1 фоизга кўп», – дейилади хабарда.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йил бошидан бери 26,6 минг киши қизамиқ бўлган Улардан 13 киши (9 бола, 4 киши) ҳалок бўлган.

Қизамиқ – ўткир инфекцион юқумли касаллик бўлиб, ҳаво-томчи орқали юқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг