Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир кунда икки мудҳиш ЙТҲ: Бухоро ва Қорақалпоғистонда 9 киши вафот этди

Бир кунда икки мудҳиш ЙТҲ: Бухоро ва Қорақалпоғистонда 9 киши вафот этди

Фото: «UzNews.uz»

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир кунда содир бўлган икки мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқатди.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 км.да ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Исузи» русумли юк машинасининг орқа томонига келиб урилган. Тўқнашув натижасида «Ласетти» автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 08:05ларда Беруний тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Бухоро-Нукус-Беруний» автомобиль йўлининг 680 км.да ҳаракатланиб кетаётган «Некcия» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Кобальт» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳатланган фуқаролар Беруний тумани касалхонасига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг