Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир ойда Марказий Осиёдан Хитойга 3,87 миллиард кубометр газ етказиб берилди

Бир ойда Марказий Осиёдан Хитойга 3,87 миллиард кубометр газ етказиб берилди

2021 йил январ ойида «Марказий Осиё-Хитой» газ қувури орқали Хитойга 3,87 миллиард кубометрдан зиёд табиий газ етказиб берилди, деб хабар берди «Turkmenportal».

Компания маълумотларига кўра, ўтган ой газ қувури учун кунлик максимал газ таъминоти 153 миллион кубометрни ташкил этган.

Хитой-Марказий Осиё газ қувури Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасидан бошланади, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан ўтади ҳамда Хитой-Қозоғистон чегарасини Хоргос- Шинжон-Уйғур автоном округи орқали кесиб ўтиб, бу Хитойда биринчи трансчегаравий газ қувури ҳисобланади.

Ушбу қувур линиясининг умумий узунлиги 1833 километрни ташкил қилади. Режалаштирилган газ таъминоти қуввати йилига 60 миллиард кубометр. 2009 йил декабр ойида фойдаланишга топширилгандан бери, у 11 йилдан ортиқ вақт давомида барқарор ва хавфсиз ишлайди.

Компания маълумотларига кўра, ушбу газ қувури орқали табиий газ импорти мамлакатда йилига истеъмол қилинадиган барча газнинг 15 фоизидан кўпини ташкил қилади. Қувур линияси Хитойнинг 27 вилояти, марказий ҳукумат шаҳарлари ва автоном вилоятлари ҳамда Гонконгдаги 500 миллион кишини қамраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг