Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинди

Блогер Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинди

Жорий йил 6 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани суди қарори билан таниқли блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) қамоққа олинган. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Маълум қилинишича, блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-модда (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)сида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган.

Блогер ўзининг Facebook’даги саҳифасида сўнгги марта 5 февраль куни пост қолдирган.

Маълумот учун, ҳозирча халқ орасида Аброр Мухтор Алий номи билан машҳур блогернинг қамалиши юзасидан расмий маълумот берилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг