Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Ғазони «ер юзидаги дўзах» деб атади

БМТ Ғазони «ер юзидаги дўзах» деб атади

Исроил армиясининг ҳаракатлари натижасида Ғазо сектори «ер юзидаги дўзах»га ўхшайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги баёнотида айтилади.

Агентлик бир кун олдин Рафаҳга қилинган ҳужумни «даҳшатли» деб атади.

Ташкилот Ғазода хавфсиз жой қолмаганини маълум қилди ва Рафаҳ ҳудудида ўз ходимлари билан алоқани йўқотганини билдирди. «Биз уларни (агентлик ходимларини) топа олмаяпмиз ва ҳудудда бошпана топган барча қочқинларнинг хавфсизлигидан жуда хавотирдамиз», дейилади баёнотда.

Бир кун аввал Исроил армияси Рафаҳ шаҳрида қочқинлар лагерини ўққа тутди. Ҳужум оқибатида камида 40 фаластинлик ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Халқаро суд Исроилга Рафаҳга ҳужумларни зудлик билан тўхтатишни буюрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг