Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болани боғчага олиб бориб, олиб кетадиган шахслар тоифаси кенгайтирилди

Болани боғчага олиб бориб, олиб кетадиган шахслар тоифаси кенгайтирилди

Фото: «uzlidep.uz»

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ўзгартириш билан тарбияланувчини боғчага олиб келиши ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди.

Илгариги тартибга кўра тарбияланувчининг ота-онаси ва унинг ўрнини босувчи шахсларгина болани боғчага олиб келиб, ундан олиб кетиш ҳуқуқига эга эди.

Ушбу тоифага эндиликда улар билан бир қаторда ота-онанинг вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил ҳам киритилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг