Бош прокуратура Гулнора Каримованинг пулларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича музокара олиб бормоқда

Аввалроқ, хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун давра суҳбати ташкил этилди. Унда Бош прокуратура ва унинг ҳудудий органларининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислари иштирок этди.
Давра суҳбатида Бош прокуратура Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётганини тасдиқлади.
Орган вакили айни дамда Швейцария прокуратура органлари билан музокара олиб борилаётгани ва масала ҳал бўлиши билан бу ҳақда расмий баёнот берилишини маълум қилди.
Аввалроқ, Гулнора Каримовага тегишли бўлган пулларнинг 800 миллион франки қайтарилиши мумкинлиги ҳақда хабар берган эдик.
Куни кеча эса Гулнора Каримованинг қаерда сақланаётгани маълум бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter