Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Архив фото.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ҳакимбой Ҳалимов 66 ёшида  омонатини топширди.

У коронавирусда вафот этгани айтилмоқда.

Қорақалпоғистон прокуратура органларида самарали меҳнат қилган Ҳ. Ҳалимов бир  неча йил Бош прокурор ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Фаолияти давомида 3-даражали Давлат алдия маслаҳатчиси (генерал майор) рутбасига муносиб кўрилган Ҳ. Ҳалимов  2017 йилдан — 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасини адо этган.

2019 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг