Ҳабиб Нурмагомедов бошқа жанг қилмайди
Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи билан жангда ғалаба қозониб, UFC камарини ҳимоя қилгани ҳақида хабар қилинганди.
Нурмагомедов ушбу ғалабасидан кейин бу унинг сўнгги жанги эканлигини эълон қилди.
«Онам отамсиз жанг қилишимни истамаганди, онамга бу менинг охирги жангим бўлади деб ваъда бергандим.
Мен ҳам отам билан биргаликда чемпион бўлишни истагандим. Агарда ота-онангиз ҳаёт бўлишса, уларнинг ёнида бўлинг. Менда уларнинг бири қолди. Мен онамга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман», – деди Нурмагомедов.
Нурмагомедов шу тарзда аралаш яккакураш йўналишидаги енгилмас жангчи (29 ғалаба) сифатида фаолиятини якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter