Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилиядаги аянчли сув тошқинларида 56 киши ҳалок бўлди

Бразилиядаги аянчли сув тошқинларида 56 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг энг жанубий штати Рио-Гранде-ду-Сулда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кучли сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 56 киши ҳалок бўлди. Яна 67 киши бедарак йўқолган деб маълумот берилган. 

Ўтган шанба куни штатда содир бўлган довуллардан сўнг 25 мингга яқин аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Камида ярим миллион одам электр ва ичимлик сувисиз қолди. Штатдаги 497 та шаҳарнинг ярмидан кўпи тўфондан зарар кўрган, бир қанча ҳудудларда йўллар ва кўприклар вайрон бўлган.

Бўронлар шунингдек, кўчкиларга ва Бенто Гонсалвес шаҳри яқинидаги гидроэлектр тўғонининг қулашига олиб келди, 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳудуддаги иккинчи тўғон ҳам сув сатҳининг кўтарилиши туфайли қулаш хавфи остида қолмоқда.

Минтақанинг пойтахти Порту-Алегре шаҳрида Гуайба дарёси қирғоқларидан тошиб, кўчаларни сув босган, айрим маҳаллалар сув остида қолган. Порто-Алегри халқаро аэропорти барча рейсларни номаълум муддатга тўхтатди.

Бразилия президенти Лула да Силва минтақага ташриф буюриб, ҳукумат ёрдамини ваъда қилди.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, совуқ фронт ўтгани сабабли минтақада кўпроқ ёмғир ёғиши мумкин. Бразилия Миллий метеорология институти ёғингарчилик интенсивлиги ва частотасининг ошишини Эл Нино иқлим ҳодисаси билан боғлайди. Экстремал об-ҳавога ўртачадан юқори ҳарорат, юқори намлик ва кучли шамолларнинг камдан-кам учрайдиган комбинацияси сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг