«Бу ерда барча шароитлар бор…» – Республика онкология марказига пресс-тур уюштирилди (видео)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакилларига марказнинг янги биноси, унинг техник ва тиббий имкониятлари, шунингдек, шифокорлар ҳамда беморлар учун яратилган замонавий шароитлар батафсил таништирилди.
Айни пайтда марказда 24 та ихтисослаштирилган бўлим фаолият юритмоқда. Режага кўра, 2026 йилдан бошлаб ушбу бўлимлар сони босқичма-босқич оширилади. Бу эса аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қамровини янада кенгайтириш имконини беради.
Марказга мурожаат қилган фуқаролар учун онкологик кўриклар бепул амалга оширилади. Беморлар олдиндан узоқ навбат кутмасдан, зарур диагностика ва даволовчи муолажаларни ўз вақтида олиш имкониятига эга.
Янги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, у ерда юқори аниқликдаги радиологик текширувлар, лаборатория таҳлиллари ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Марказда фаолият олиб бораётган малакали шифокорлар халқаро тажрибага эга бўлиб, даволаш жараёнларида илғор ва инновацион усуллар қўлланилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter