Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бу Путинга зарба»: хитойлик инвесторлар Россияга пул тикишдан чўчимоқда

«Бу Путинга зарба»: хитойлик инвесторлар Россияга пул тикишдан чўчимоқда

Хитой бир неча ой давомида Россиядаги ҳар қандай янги инфратузилма лойиҳаларини молиялашдан ўзини тийиб, ўз мамлакатидаги инқирознинг олдини олишга эътибор қарамоқда, деб ёзади Британиянинг Daily Telegraph газетаси.

Шанхайдаги Фудан университети тадқиқотчилари маълумотларига кўра, Хитойнинг «Бир камар ва йўл» ташаббуси доирасидаги инвестициялар 2022 йилнинг биринчи ярмида 28,4 миллиард долларга камайган.

Ўтган йили  бу рақамлар 29,4 миллиард долларни ташкил этган. 

Россия, Шри-Ланка ва Мисрдаги лойиҳаларга маблағ ажратилмаган.

Нашрнинг қайд этишича, бу уч давлат аввалроқ Хитойдан асосий қарз олувчилар бўлган. 

Хитойлик сармоядорларнинг Россия билан боғланишни истамаслиги уларнинг Украина босқинидан кейин Москвага қўйилган иккиламчи санкциялардан қўрқишидан далолат беради, дея ёзади нашр. Ваҳоланки, икки давлат ўртасида уруш бошланмасдан аввал «чегарасиз дўстлик» тўғрисида гапирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг