Бугун айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кўтарилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Aйрим жойларда шамолнинг кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат 30-35° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter