Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво бироз исийди

Бугун ҳаво бироз исийди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг