Бугун тунда Ой тўлиқ тутилади
![Бугун тунда Ой тўлиқ тутилади](https://xabar.uz/static/crop/2/5/920__95_2557490033.png)
Бугун, 27 июлдан 28 июлга ўтар кечаси Ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилади. Ушбу ҳодиса Ўзбекистоннинг барча ҳудудида кўринади.
«Газета.uz» нашри хабарига кўра, Ой тутилиши бутун Ўзбекистон ҳудудида бир вақтда — 23:24 да бошланади, бунда Ер сояси Ой дискини секин-аста тўса бошлайди. Бир соатдан кейин, яъни 28 июль соат 00:29 да Ой сирти соя билан батамом қопланади, тутилишнинг тўла фазаси бошланади.
Қуёш тутилганида у қисман ёки тўлиқ кўринмай қолади. Ой тутилишида эса Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат у соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш-жигарранг тусда кўринади.
Тўла тутилиш фазасининг давомийлиги 1 соат 43 минутни ташкил қилади, яъни Ой 103 минут давомида сояда бўлади. У соат 2:14 да соядан чиқа бошлайди, соат 3:20 да эса бутунлай соядан холи бўлади. Тутилишнинг умумий давомийлиги эса салкам 4 соатни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter