Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Виктор Орбаннинг Самарқандга келиши кутилмоқда

Бугун Виктор Орбаннинг Самарқандга келиши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида муҳим тадбирлар бошланади. Венгрия бош вазирининг ташрифи кутилмоқда.

Хабарингиз бор, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Шу муносабат билан Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.

Бугун, 9 ноябрь куни саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилади.

Хусусан, «Samarkand Regency» меҳмонхонасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг савдо вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ОАВ учун брифинглар ўтказиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг