Бугун Японияда бош вазир сайлови бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 сентябрь куни Японияда етакчи Либерал-демократик партия янги раҳбарлиги учун сайловлар бўлиб ўтмоқда. Партия раҳбари Япония бош вазири лавозимини ҳам эгаллайди.
Ушбу лавозим учун уч номзод курашмоқда. Яққол етакчи — партия бош котиби Ёсихидэ Суга (юқоридаги суратда ўртада). У Синдзо Абэ бошлаган ишларни давом эттиришга ваъда берган.
Суга партия аксарият фракциялари томонидан қўллаб-қувватланмоқда, шунингдек, партия аъзоларининг ярмидан кўпи унинг томонида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter