Бутефлика бешинчи марта президент бўлмоқчи
Жазоирнинг 81 ёшли президенти Абдулазиз Бутефлика 18 апрелда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига номзодини қўйди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.
Бутефлика халққа мурожаатида давлат раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириш истагини билдириб, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича умумхалқ кенгаши тузмоқчи эканини айтди.
Мавзу доирасида
Жазоирда 20 йил деганда президент алмашиши мумкин
Айтиш керакки, президент Бутефлика олти йил аввал инсультни бошидан ўтказганидан бери халққа кўп кўриниш бермаётганди.
Абдулазиз Бутефлика 20 йилдирки (1999 йилдан бери), Жазоирни бошқариб келяпти. Мамлакат бош вазири Аҳмад Уяҳё Бутефликанинг саломатлиги унинг «президентлик вазифасини бажаришига ҳеч қандай тўсқинлик қилаётгани йўқлигини» таъкидлади.
Амалдаги президентга ягона рақиб — истеъфодаги генерал Али Гедиридир. Бошқа номзодлар ҳозирча кўриниш бергани йўқ. Мисол учун, асосий мухолифатчи партия — Социалистик кучлар фронти сайловда қатнашишдан бош тортди.
Joke of the year! https://t.co/5fGhufTXji
— Salima (@salimaalouache1) 10 февраля 2019 г.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter