Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 174 миллион долларлик 2 та йирик шамол электр станцияси қурилади

Бухорода 174 миллион долларлик 2 та йирик шамол электр станцияси қурилади

Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 миллион АҚШ доллари миқдорида заём битимлари имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу станциялар ишга туширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланади.

Маълумот учун: 2 та шамол электр станциясининг ишга туширилиши натижасида йилига 1, 1 млрд куб метр табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинишига эришилади.

Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг