Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ишсиз хотин-қизлар учун янги цех ишга туширилди

Бухорода ишсиз хотин-қизлар учун янги цех ишга туширилди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бугун, 22 июль куни Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида 70 нафар ишсиз хотин-қизлар учун янги цех ишга туширилди.

Улардан 40 нафарини оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ташкил қилади.

Ушбу масканда фаолият юритадиган хотин-қизлар тикувчилик, сартарошлик, кўрпадўзлик, сўзана тикиш, қурилиш ва бўёкчилик каби фаолият турлари билан шуғулланиб, доимий ишга эга бўлишди. Уларга меҳнат дафтарчалари топширилди. Аёлларнинг фарзандлари учун кичик гуруҳлар ташкил этилиб, уларга педагог ва психологлар бириктирилди.

«Бундай ҳайрли ишлар давлатимизда хотин-қизларимизга берилаетган юксак эътиборнинг бир намунасидир. Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар аслида бизнинг опа-сингилларимиз, фарзандларимизнинг бахти-саодати учундир. Энг олис гўшаларда аёлларимиз, айниқса оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин- қизлар учун уй-жойлар қурилиши, янги корхоналар, цехлар ишга туширилиб, уларнинг бандлиги таъминланиши оилаларимизнинг турмуш даражасининг ошишига, мунис аёлларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига хизмат қилмоқда. Бунинг ёрқин исботини Жондор туманидаги опа-сингилларимиз кайфиятида кўрдик. Уларнинг қувончи чексиз. Бухоро вилоятида шу йилнинг 6 ойи давомида 2 минг нафардан ортиқ аёлларимиз бандлиги таъминланди. Режаларимиз аниқ, вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам аёлларимиз учун барча шароитларга эга бўлган иш жойлари ташкил этилмоқда»,-деди Танзила Нарбаева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг