Буюк Британияда коронавирусдан эмланган Уильям Шекспир вафот этди
Вакцинация бошланганидан бери Буюк Британияда COVID-19га қарши иккинчи бўлиб эмланган Уильям Шекспир вафот этди. НСН маълумотларига кўра, у 81 ёшда бўлган.
Нашр этилган хабарларга кўра, Шекспирнинг ўлимига коронавирус инфекциясига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган узоқ давом этган касалликдан кейинги инсульт сабаб бўлган. Бемор ўтган йили 8 декабрь куни Ковентри университети клиникасида Pfizer препарати билан эмланган.
Шу билан бирга, Британиянинг 91 ёшли фуқароси Маргарет Кинан дунёда коронавирусга қарши эмланган биринчи одам ҳисобланади. Aёл вакцинани Шекспир билан бир жойда ва бир кунда олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter