Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

BYD Ўзбекистонда шаҳар электромобиллари учун янги танлов бўлмиш e2 Luxe электромобилини тақдим етди

BYD Ўзбекистонда шаҳар электромобиллари учун янги танлов бўлмиш e2 Luxe электромобилини тақдим етди

BYD компанияси 9 август куни Тошкент шаҳридаги академик Ф.Н.Русанов номидаги ботаника боғида e2 Luxe - 405 KM моделининг янги линиясини расмий равишда тақдим етди. Ушбу тақдимот BYD’га тегишли инновацион яшил технологиялар ва табиий муҳит ўртасидаги уйғунликни намойиш этиб, компаниянинг экологик ривожланиш фалсафасига мос келди.

Е2 моделининг ишга туширилиши BYD’нинг истиқболли ташаббуси - шаҳар электромобиллигининг бошланишини англатади ва мамлакатда яшил транспорт воситаларининг янги даврини очади. Ушбу ташаббус доирасида яқин келажакда истеъмолчиларнинг ўсиб бораётган талабини қондириш мақсадида, рақобатбардош нархлардаги янги BYD электромобиллари Ўзбекистон бозорига кириб келади.

BYD е2 405КМ Luхе илғор Тиғли батарея (Blade Battery) билан жиҳозланган бўлиб, CLTC цикли бўйича битта қувватлашда 405 км масофани босиб ўтади. Ушбу хусусият нафақат юқори унумдорликни кафолатлайди, балки ҳайдовчилар учун янги уфқларни очади – шаҳар кўчаларидан тортиб Ўзбекистоннинг гўзал манзарали узоқ ерларигача қизиқарли саёҳатларни амалга оширишга имкон беради.

Нафис қора рангда ишланган автомобилнинг ички қисми ҳашаматлилик муҳитини яратади. Сунъий чармли ўриндиқлар (405КМ Luхе версиясида) ва замонавий контрастли безак элементлари ушбу кўринишни янада тўлдиради. Океан мавзусидан илҳомланган йирик салон кенглик ва эркинлик туйғусини тақдим этади.

Иссиқлик насосига эга инновацион иқлим назорати тизими об-ҳаво шароитидан қатъи назар, салондаги қулай ҳароратни сақлаб, оптимал энергия самарадорлигини таъминлайди.

BYD е2 тақдимотида меҳмонлар ақлли электромобил оламига шўнғиб, инновация ва функционал бошқарув ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириш учун ўзаро уйғунлашганлик муҳитини ҳис этдилар. Автомобил юқори самарадорлик ва технологик устунликни намоён этувчи 89% таъсирчан ФИК (Фойдали иш коеффициенти)га эга 8-та-1 интеграциялашган таъминот блоки билан жиҳозланган. е2 ни кўп қиррали қувват манбаига айлантирувчи V2L функцияси электрон қурилмаларни йўлда қувватлаш имконини беради. Бу эса электромобилни фаол дам олишни ёқтирувчилар учун идеал ҳамроҳ ва кутилмаган вазиятларда бебаҳо ёрдамчига айлантиради.

BYD е2 ўзининг технологик ютуқларини намоён етиб, автомобилдан фойдаланишда энг юқори қулайликни таъминлашга қаратилган интеграциялашган функциялар тўпламини тақдим этмоқда. 4G масофадан бошқариш тизими автомобилни дунёнинг деярли исталган нуқтасидан бошқариш имкониятини беради. Қулай интерфейс ҳам ўзбек, ҳам рус тилларини қўллаб-қувватлайди, бу эса автомобилни кенг аудитория учун тушунарли қилади. Овозли бошқарув технологияси яна бир қулайлик даражасини қўшиб, ҳайдовчига унинг эътиборини тўлиқ йўлга қаратиш имконини беради.

Асосий характеристикалар:

- CLTC цикли бўйича захира: 405 км;

- 0 дан 50 км/соат тезликкача: 4,9 сония;

- Электромоторнинг максимал айланиш лаҳзаси: 180 Нм;

- 8-в-1 куч қурилмасининг ФИК: 89%;

- Замонавий сенсорли экранга эга интеллектуал интерактив тизим;

- Ўзбек ва рус тилларидаги интерфейсни қўллаб-қувватлайди;

- BYD иловаси орқали 4G тармоғи ва булутли хизматлар;

- Рус тилидаги етакчи интеллектуал овозли ёрдамчи;

- Смартфонлар учун НФC;

- Electric care.

Замонавий BYD е2 нинг нафис чизиқлари ва нозик силуэт билан безатилган эстетикаси, автомобил кўринишига жозибалилик ва ҳамоҳанглик туҳфа етади.

Ўлчамлари: 4 260 мм х 1 760 мм х 1 530 мм (U x E x B)
Ғилдирак базаси: 2 718 мм
Ранг турлари: Кулранг, Оқ

BYD е2 Luхе’нинг Ўзбекистон бозорига расмий кириши рақобатбардош нарх, сифатли хизмат кўрсатиш тармоғи, кенг қамровли кафолат хизматлари ва мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатишни ўз ичига олган бир қатор афзалликлар билан бирга келмоқда.

405КМ Luхе - 236 600 000 сўм

Мижозлар учун афзалликлар:

- Бир йил давомида ойига 2 GB бепул трафик
- Мобил интернетдан умрбод бепул фойдаланиш.

7 кВт қувватга эга бепул қувватлаш станцияси, шунингдек, бошқа қурилмаларни қувватлантириш учун автомобилнинг электр энергиясидан фойдаланиш имконини берувчи VtoL қувватлаш қурилмаси.

Кафолат:

- Бутун автомобил учун 6 йил ёки 150 000 км
- куч қурилмаси, аккумулятор батареяси ва электрон контроллерлар учун 8 йил ёки 150 000 км
- Турли аудиториялар учун шаҳар электромобиллигининг янги танлови.

Расмий ишонч телефони: 1811
Веб-сайт: https://bydauto.uz
Instagram: bydauto.uz
Facebook: bydauto.uz
Telegram: https://t.me/bydautouz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг