Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чеченистондаги портлашда беш киши ҳалок бўлди

Чеченистондаги портлашда беш киши ҳалок бўлди

Чеченистонда қурилиш майдончасидаги портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Чеченистон республикасининг баланд тоғли Итум-Калин туманидаги Башин-Кали қишлоғидаги қурилиш майдончасида газ баллонлари портлаган. 

Ҳудуддаги Шатой қишлоғидаги шифохона қабулхонаси «Интерфакс»га беш киши ҳалок бўлгани, яна 21 киши яралангани ҳақидаги маълумотни тасдиқланган. Аввал ҳам маҳаллий Телеграм каналлари портлаш ҳақида хабар берган эди.

«Известия» нашри бу «Дагспетсстрой» МЧЖ объекти эканлигини ёзади. «Россия 24» телеканали Телеграмида портлаш жойидан олинган видеони эълон қилди.

Тергов қўмитасининг Чечен Республикаси бошқармаси томонидан қурилиш ишларини олиб боришда қоидабузарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг