Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда бир кунда бир нечта автомашина ойнаси синдириб кетилди

Чилонзорда бир кунда бир нечта автомашина ойнаси синдириб кетилди

Бугун, 22 декабрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир нечта автомашина ойнаси синдирилди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra русумли автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500.000 сўмлик соати ўғирланганини маълум қилган.

Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилганлиги, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмаганлиги, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинанинг ҳам олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилганлиги, автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмаганлиги аниқланган.

Қайд этилган ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг