Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аҳолининг розилик хати бор...» – Чилонзордаги қурувчи тадбиркор воқеасига тушунтириш берилди

«Аҳолининг розилик хати бор...» – Чилонзордаги қурувчи тадбиркор воқеасига тушунтириш берилди

Бир муддат олдин Тошкент шаҳри туманларининг бирида тадбиркор ва маҳалла инспекторининг тортишуви акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. 

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатга тушунтириш берди.

Унга кўра, туманнинг «Кўтарма» маҳалласидаги 1, 3 ва 9-уйлар оралиғидаги ҳудуд ўраб олинаётганлиги ҳақидаги хабарлар рост. Тарқалган видеотасвирлардан сўнг туман ҳокимлигида Ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳудудда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, «Кўтарма» маҳалласи 1, 3 ва 9-уйлар орасидаги 15 сотих ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 декбрдаги 1147-сонли қарори асосида фуқаро Мирхамид Мирвалиевич Мирходжаевга компенсация тариқасида доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида кўп қаватли турар жой қуриш учун ажратилган.

2021 йил 20 декабрда эса ушбу ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилиши учун болалар ва спорт майдончалари, қариялар дам олиш шийпони, автотураргоҳ қуриш шарти билан Маҳалла фуқаролар йиғинининг баённомаси асосида мазкур – 1, 3 ва 9-уйларда яшовчи фуқаролар розилиги ёзма расмийлаштирилган.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси томонидан 2021 йил 19 июлдаги 1726-1726294-24852-сонли Архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган ҳамда Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2022 йил 30 июндаги 47871-сонли хулосаси олинган.

Туман Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорга тегишли ҳудуддаги қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ)га асосан, шунингдек мазкур ҳудуд атрофида истиқомат қилувчи аҳоли розилиги билан амалга оширилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қайд этилишича, эртага, 8 ноябр куни Тошкент шаҳар масъуллари, туман ҳокими, қурилиш майдонига борган ҳолда аҳоли вакиллари иштирокида масалани яна бир бор муҳокама қилишга келишиб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг