Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзордаги ёнғин 150 квадрат метр майдондаги маҳсулотларга зарар етказди

Чилонзордаги ёнғин 150 квадрат метр майдондаги маҳсулотларга зарар етказди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ расмий телеграм-канали хабар берди.

Бугун, 23 октябр куни соат 09:08 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:22 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида омборхонанинг очиқ ҳудудидаги тахминан 150 квадрат метр майдондаги маҳсулотлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг