Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чорсу, цирк ва Эски Жўва оралиғида бўлган қадимги шаҳар ҳақида

Чорсу, цирк ва Эски Жўва оралиғида бўлган қадимги шаҳар ҳақида

Тошкент бой тарихга эга бўлиб, асрлар давомида юксалишлар, инқирозлар, турли маданий ва тарихий воқеа-ҳодисаларни бошидан кечирган.

IX-XI асрларда Минг ўрик шаҳристони ва Юнусободдаги Оқтепа вайрон бўлганидан сўнг, шаҳар Бинкат атрофида қад кўтара бошлади. Ўша даврнинг ўзидаёқ у Чирчиқ ва Сирдарё водийларининг энг йирик шаҳрига айланди.

Бинкат ҳозирги Чорсу майдони, цирк ва Эски Жува майдони оралиғида, «Зарқайнар» кўргазмалар залининг ўрнида жойлашган. Ҳозирги Чорсу бозори ўша даврда ҳам ўз ўрнида бўлган.

Ҳимоя девори билан ўралган шаҳристон 16 гектарга яқин майдонни эгаллаган, унинг бош қалъаси тепаликда жойлашган. IX-XI асрлардаги юксалиш давридан кейин Сомонийлар давлати таркибидаги Шошнинг пойтахти Бинкат ўз қудратини йўқота бошлади. Айнан ўша даврда шаҳарнинг иккинчи номи – Тошкент (Шошкент) илк бора пайдо бўлди.

Тошкентнинг янги юксалиш даври XIII-XIV асрларга тўғри келди, Бинкат шаҳристони эса мўғуллардан кейин қад кўтарган шаҳар туфайли йўқ бўлди, лекин унинг қадимги меъморий жиҳатлари пойтахтимизнинг кўринишида деярли ХХ асргача сақланган. Унинг буюклиги ҳақида қадимги рисолалар ва археологик топилмалар ҳам гувоҳлик беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг