Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

CTF.uz танлови. Ёш дастурчилар 30 миллионлик соврин жамғармаси учун курашмоқда (фото)

CTF.uz танлови. Ёш дастурчилар 30 миллионлик соврин жамғармаси учун курашмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2016 йилдан бошлаб CTF.uz (Capture The Flag)  — компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танлови ўтказилиб келинади.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Ахборот хавфсизлиги» йўналиши бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, битирувчиларни давлат ва хўжалик бошқарув органларига тизимли тақсимлаш механизмини жорий этиш, хорижий мутахассислар ҳамда юқори малакали соҳа ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 3-бандига асосан ташкил этилган.

Жорий йилда CTF.uz — «Компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танлови»нинг биринчи босқичида республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида саралаш турлари ташкил этилиб, маҳорат дарслари ўтказилди.

«Компьютерда ахборот хавфсизлиги очиқ турдаги танлови» якуний босқичи эса Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилмоқда. Танловнинг тренинг дарслари университетнинг спорт залида олиб борилди. Танловнинг якуний босқичига республикамиздан жами 250 нафар иштирокчи етиб келишди.

Ёш дастурчилар танловда ахборот хавфсизлиги бўйича берилган шифрлаш, кириптографик топшириқларни ечишлари керак. Топшириқлар ахборот хавфсизлиги мутахассислари томонидан тузилган бўлиб, ёш дастурчилар исталган дастурлаш тиллари ёрдамида унга ечим топишлари мумкин бўлади.

Ҳомийлар томонидан биринчи ўрин соҳибига 15 млн., иккинчи ўрин учун 10 млн., учинчи ўрин учун эса 5 млн. сўм мукофот пуллари ажратилган.

Бугун, 7 январь куни баҳслар якунига етади. Тақдирлаш маросими 9 январда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг