Златан Ибрагимовичнинг MLSдаги дебюти даҳшатли чиқди. Голларини томоша қилинг (видео)
![Златан Ибрагимовичнинг MLSдаги дебюти даҳшатли чиқди. Голларини томоша қилинг (видео)](https://xabar.uz/static/crop/2/7/920__95_2751239995.jpeg)
Ўтган ҳафтада «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиб, «LA Galaxy»га йўл олган Златан Ибрагимович MLSдаги дебютини даҳшатли бошлади.
Ибрагимович Лос-Анжелес дербисининг дастлабки 1 соатини захира ўриндиғидан кузатди. Унинг клуби 3-0 ҳисобида ортда бормоқда. Ниҳоят, жамоаси ҳисобни бироз қисқартира олди. Ўйин тугашига 20 дақиқача қолганида Ибра майдонга туширилди ва у нафақат дубл қайд этди, балки 91-дақиқада урган голи билан жамоаси ғалабасини таъминлади.
У киритган биринчи гол эса шунчаки шедевр бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter