Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни ҳаво 45 даражагача исийди

Дам олиш куни ҳаво 45 даражагача исийди

Фото: «Protoday.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 8 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +24 ... +26 даража, кундузи +41 ... +43 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +24 ... +29 даража, кундузи +38 ... +43 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +25 ... +30 даража, кундузи +40 ... +45 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +24 ... +29 даража, кундузи +38 ... +43 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +25 ... +30 даража, кундузи +40 ... +45 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +20 ... +25 даража, кундузи +35 ... +40 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +24 ... +29, кундузи +38 ... +43 даража исиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг