Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз салқинлайди

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз салқинлайди

Ўзгидромет жорий ҳафта ўртасидан Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган нисбатан салқин ҳаво сабаб икки кун давомида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 7-10 даражагача пасайиб, 30-35 даражани ташкил этганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун Бухоро, Навоий вилоятларида, шанба ва якшанба кунлари марказий, жанубий ва шарқий вилоятларда иссиқ бироз пасаяди. Бироқ, республика ҳудудининг катта қисмида ҳароранинг пасайиши шимолий ҳудудлардагидек сезилмайди. Кундузги ҳарорат 33-38 даражагача пасаяди.

Бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 9-11 июн кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида эса 9-11 июн кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат дам олиш кунлари 36-38 даража бўлади.

Ҳароратнинг пасайиши узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтада ҳарорат фони аввалги 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача бўлган қийматларга қайтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг