Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дамас» ҳайдовчисига қўл кўтариб, аёлларни бўралатиб сўккан МФЙ раиси «иши»ни прокуратура ўрганади

«Дамас» ҳайдовчисига қўл кўтариб, аёлларни бўралатиб сўккан МФЙ раиси «иши»ни прокуратура ўрганади

Фото:«Xabar.uz»

Сурхондарё вилояти Музработ туманига қарашли «Фидокор» МФЙ раисининг ишини прокуратура ўрганади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Музработ тумани «Фидокор» МФЙ раиси Ғулом Мамадиев «Дамас» русумли автомашинани тўхтатиб, унда кетаётган бир неча нафар аёлларни мажбуран тушириб олиб, уларни «пахтага чиқмаётганлик»да айблаш асносида уятсиз сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилади. Шунингдек, ҳайдовчига қўл кўтариб, уни ҳам бўралатиб сўкади. Айни жараёнга гувоҳ бўлган профилактика инспектори эса томошабинликдан нарига ўтмайди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг