Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навбатдаги йиғилиш: давлат хизматлари кўрсатиш тизими танқид остига олинди

Навбатдаги йиғилиш: давлат хизматлари кўрсатиш тизими танқид остига олинди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда соҳадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга давлат хизматлари бўйича электрон ахборот тизими ва электрон маълумотлар базасини яратиш, барча давлат хизматлари марказларини оптик толали интернетга улаш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш қамрови ва сифати аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига ҳам боғлиқ. Шу боис жисмоний ва юридик шахсларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш ва олишга ўргатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорларга қулайликларни янада ошириш, лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартириш ва соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хусусан, барча рухсатнома ва лицензияларни электрон тизим орқали тақдим этиш имконини берадиган «Лицензия» ахборот комплексини тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда соҳага масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг