Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат захирасидаги ерни сотишга уринган шахс қўлга олинди

Давлат захирасидаги ерни сотишга уринган шахс қўлга олинди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Жиззах вилояти ИИВ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида Бахмал туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган шахс аниқланди.

Маълум бўлишича, 1961 йилда туғилган Ф.Х. Аламли маҳалласи ҳудудидаги ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 230 миллион сўм талаб қилиб, 200 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг