Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Декабрь ойининг 1-14 кунларида 5 та қудуқларни ишга қўшиш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш 1,3 миллион куб метр оширилди - «Ўзбекнефтгаз»:

Декабрь ойининг 1-14 кунларида 5 та қудуқларни ишга қўшиш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш 1,3 миллион куб метр оширилди - «Ўзбекнефтгаз»:

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларига табиий газ етказиб бериш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида конлар ва ишлаб чиқариш объектларида ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида юзага келган қийинчиликларга қарамасдан янги қудуқларни бурғилаш, мавжуд қудуқларни капитал таъмирлаш, шунингдек технологик объектларни ишга тушириш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мақсадларда 2022 йилнинг 1-14 декабрь кунлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 4 та янги қудуқлар бурғилаш ишларидан ва яна 1 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ишга туширилиши натижасида кунлик газ қазиб чиқариш 1,3 млн.куб метрга оширилди.

Жумладан, Муборак регионидаги «Янги Алат» конидаги 2 ва 3-сонли қудуқларни ишга тушириш натижасида кунлик 600 минг куб метр, Устюрт регионидаги «Қуйи Шарқий Бердах» конидаги  4-,10 ҳамда «Қуйи Сургил» конидаги 21-сонли қудуқларни ишга қўшиш натижасида эса кунлик 700 минг куб метр ҳажмда табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: 2022 йилда янги очилган «Янги Алат» кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган. Ушбу кони Республика мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида очилган. «Қуйи Шарқий Бердах» ва «Қуйи Сургил» конлари 2021 йилда очилган ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг